ТОР ЭТИКАБДУЛЛА ОРИПОВSep 2, 20151 min read Ҳатто майда-чуйдага Қилолсин ақлинг бовар, Ҳаётда яхши- ёмон Юрмас асло баробар. Гар этигинг тор бўлиб, Оёғингни қисганда, Дунёнинг кенглигидан Нима фойда, биродар. АҚШ. Хьюстон. 02.09.2015