Search
ҲАЁТ ДАРСЛАРИДАН
- АБДУЛЛА ОРИПОВ
- Aug 17, 2015
- 1 min read

Одамзот қавмига кирмас ётларни
Тағин таклиф этиб,даврангга қўшма.
Бу икки оёқли манфур зотларни
Кўп ҳам эркалатма, олдига тушма.
Кўзида маъно йўқ, маймунга ўхшаш
Кас улар, ўтказма уйинг тўрига.
Магар манфаати келмаса тўқнаш,
Ғишт қалаб кетади отанг гўрига.
А.Қ.Ш ХЬЮСТОН . 16.О8. 2О15