top of page
Search

ИНСОН УЧУН ЖАНГ

  • АБДУЛЛА ОРИПОВ
  • Aug 17, 2015
  • 1 min read

Тулпор эдинг,ҳаммадан ўзган,

Таладилар қашқирлар ёмон.

Наҳанг эдинг,уммонда сузган,

Найза санчди ёвлар беомон.

Ботир эдинг, шонларга тўлиқ,

Чоҳ қаздилар оёқ остингда.

Сен донишманд зот эдинг, улуғ,

Нодон юрди мудом қасдингда.

Бўлиб ўтди Инсон учун жанг,

Асоратин билолмассизлар.

Ҳали йиллар ўтади,аттанг,

Ўзингизга келолмассизлар.

А.Қ.Ш ХЬЮСТОН . 16.О8. 2О15


 
 
Arxiv
bottom of page