ИККИ ХУШОМАДГЎЙ
Икки хушомадгўй учрашди бир кун, Очиғи, тажриба алмашмоқ учун.
Шундоқ бошлаб қолди гапни ҳаваскор: – Менинг қалбим тўла ғурур, ифтихор.
Охири меники бўлди хўжайин, Ишларим юришиб кетмоғи тайин.
У кун ўзларини яладим анча, Товонидан тортиб тиззасигача.
Гал келди иккинчи хушомадгўйга, Гапин бошлади у, толганча ўйга:
– Ҳозирги касбдошлар ўзгарган буткул, Камтарликни билмас, мақтанар нуқул.
Мана биз донгдормиз, танийди ҳар ким, Лекин ўтирибмиз, гердаймасдан жим.
Айтсам ишонмайсан, эҳ содда укам, Ялаганмиз ундан юқорисин ҳам.
18.04.2015